DataLife Engine > Янгиликлар > Халқаро Меҳнат Ташкилоти билан келгусидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Халқаро Меҳнат Ташкилоти билан келгусидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Халқаро Меҳнат Ташкилоти билан келгусидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2017 йил 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигида Халқаро Меҳнат Ташкилоти вакиллари билан 2014-2016 йилларда муносиб меҳнат дастурини узайтириш масалаларига қаратилган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Меҳнат вазирлиги мутахассислари, Халқаро меҳнат бюроси бош директорининг махсус маслаҳатчиси Кари Тапиола, ХМТнинг Европа ва Марказий Осиё ишчилари бўлими бошлиғи Сергеюс Гловацкас, ХМТнинг пахта йиғим-теримида болалар ва мавжбурий меҳнатни учинчи томон сифатида мониторинг қилиш лойиҳаси бош техник маслаҳатчиси Стивен Макклэлланд, ХМТнинг “Ўзбекистонда муносиб меҳнат дастурини амалга ошириш” лойиҳаси бош техник маслаҳатчиси Антон Хаузен ва Жахон банки вакили Оксана Липканулар иштирок этишди.

Учашув давомида К. Тапиола Ўзбекистон Республикасида болалар меҳнатига барҳам берилиб, меҳнат шароити, мухофазасини янада яхшилашга қаратилган ишлар босқичма-босқич амалга оширилиб келаётганлигини эътироф этди.
Бу билан бирга, ХМТ вакиллари Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва ижтимоий ҳамкор ташкилотлар, хусусан, Касаба уюшмалари Федерацияси, Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда мазкур дастур талабларини амалга оширишда кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлашди.

Учрашувда ХМТ вакиллари ҳамкорлик меморандуми ва давлат бандлик хизмати ходимлари учун семинарлар ташкил этиш, вазирлик билан имзоланган конвенцияларни амалга оширишни янада такомиллаштириш комплекс чораларини кучайтириш ва меҳнат испекторлари фаолиятини яхшилашга қаратилган муносиб меҳнат дастурини узайтиришга тайёр эканликларини билдиришди.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва ХМТ ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари ва бошқа масалалар муҳокама этилди.

Учрашув якунида томонлар режалаштирилган тадбирларни амалга ошириш юзасидан вазифаларни белгилаб олишди.

Учрашув якунида томонлар режалаштирилган тадбирларни амалга ошириш юзасидан вазифаларни белгилаб олишди.



Вернуться назад