Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси

Иш ўринлари харитаси НИМА?

Муаллиф: upr_trud
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилнинг 15 сентябридаги 263-сонли қарори билан тасдиқланган «Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида» Низом қабул қилиниб, ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича тўлдирилган иш ўрнининг меҳнат шароитлари харитаси (кейинги ўринларда Меҳнат шароитлари харитаси деб аталади) меҳнат шароитларининг баҳолаш учун асосий механизм ва ахборот манбаи ҳисобланади.
Меҳнат шароитлари харитасииш иш ўрнида меҳнатнинг амалдаги шароитлари, белгиланган кафолатлар ва преференциялар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек ушбу иш ўрнида ёки ўхшаш иш ўринлари гуруҳида меҳнат шароитларини яхшилаш ва соғломлаштириш бўйича тавсиялар мавжуд бўлган ҳужжатлар ҳисобланади.
Низомни юклаб олиш: LexUz_2465936.pdf [621,74 Kb]
Курилди: 1861