Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси
» » Нурота "Мурувват" ногиронлар учун эркаклар интернат уйи

Нурота "Мурувват" ногиронлар учун эркаклар интернат уйи

Муаллиф: upr_trud
Нурота "Мурувват" ногиронлар учун эркаклар интернат уйи
Нурота "Мурувват" ногиронлар учун эркаклар интернат уйи тизими

“Мурувват” интернат уйлари Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, руҳиятида ифодаланган ёки кучли ифодаланган нуқсонлари бор бўлган, 18 ёшдан бошлаб 1 ва 2 гурух ногиронлари учун давлат тиббий-Нурота "Мурувват" ногиронлар учун эркаклар интернат уйиижтимоий муассасаси ҳисобланади. Нурота “Мурувват” ногиронлар учун эркаклар интернат уйи 1994 йил ташкил этилган бўлиб жорий йил Мустақиллигимизнинг 23 йиллиги муносабати билан янги замонавий ётоқхона биноси ишга туширилди ва ўринлар сони 60 тадан 130 тага кўпайтирилиб замонавий қулай жиҳозлар билан таъминланди
Нурота "Мурувват" ногиронлар учун эркакларНурота "Мурувват" ногиронлар учун эркаклар интернат уйи интернат уйининг асосий вазифалари:

- ногиронларни кийим-кечак билан таъминлаш, уларга ижтимоий хизмат кўрсатиш, уларни соғломлаштириш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг сифатли тиббий–ижтимоий ёрдам олишларига кўмаклашадиган шароитлар яратиш;
- ногиронларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларнинг соғлигини муҳофаза қилишни таъминлаш;
- дастлабки тиббий ижтимоий ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш тизимининг юқори малакали мухассисларини жалб этган ҳолда уларни ҳар-йили 2 марта диспансеризациядан ўтказиш, режали соғломлаштириш, муҳтож бўлганларни ихтисослаштирилган стационарларда даволаш, ногиронларни тиббий кўрсатмалар бўйича протез-ортопедия буюмлари, реабилитациянинг техник воситалари (эшитиш аппаратлари, ногиронлар арвачалари, хасса ва қўлтиқтаёқлар) билан таъминлаш;
- ногиронларни мунтазам меҳнат қилишга ва ижтимоий хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга йўналтирилган санитария-эпидемияга қарши ва маданий–маърифат тадбирларни амалга ошириш.
Курилди: 2684