Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси

СЕМИНАР

Муаллиф: upr_trud
СЕМИНАР
Навоий вилояти Бандлик бош бошқармаси, вилоят Молия бош бошқармаси, АТ “Ҳалқ банки” Навоий вилояти филиали, вилоят Маҳаллалар Кенгаши ҳамкорлигида 2020 йил 4 февралдан 11 февралга қадар келишилган жадвал асосида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг “Қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида”ги Тақдимномасига асосан вилоятдаги ўзини - ўзи бошқариш органлари, туман, шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Молия бўлимлари, АТ Ҳалқ банки туман, шаҳар филиаллари, Маҳаллар Кенгаши ходимларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44 сонли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом” талаблари ва унга киритилган ўзгартиришлар тўғрисида семинар ўтказилди.
Мазкур семинар мутахассислар томонидан слайдларни қўллаган холда маърузалар, савол жавоблар тартибида ўтказилди. Шунингдек, ўзини - ўзи бошқариш органларида ташкил этилган “Ижтимоий қўллаб –қувватлаш комиссия” ларида дуч келаётган муаммоллар тўғрисига гапирилди.
Семинар йиғилишида иштирок этганларнинг таклиф ва мулоҳазалар асосида масалалар келишиб олинди.
Курилди: 26