Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси
» » Меҳнат вазири томонидан ўтказилган видеоселекторда аҳолини иш билан таъминлаш масалалари муҳокама этилди

Меҳнат вазири томонидан ўтказилган видеоселекторда аҳолини иш билан таъминлаш масалалари муҳокама этилди

Муаллиф: upr_trud
Меҳнат вазири томонидан ўтказилган видеоселекторда аҳолини иш билан таъминлаш масалалари муҳокама этилди
Президентнинг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ жойлардаги бўш лалми ерларни ўзлаштириш ҳисобига ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш, улар учун даромад манбаига эга бўлиш имкониятини яратиш кўзда тутилган.

Жорий йилнинг 28 октябрь куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида бўлиб ўтган видеоселекторда мазкур ишларни амалга ошириш чора-тадбирлари муҳокама этилди.

Видеоселекторни Меҳнат вазири Нозим Хусанов олиб борди.

Кам таъминланган аҳоли даромадларини ошириш лойиҳасининг I босқичи доирасида Андижон, Наманган, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида жами 38 та кооператив ташкил қилиш орқали 2 мингга яқин иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Фарғона водийсининг ўзида ишсизлик даражаси юқори бўлган ва фойдаланилмаётган захира ерлари мавжуд 22 та қишлоқ туманларида жами 31 та кооператив тузиш мўлжалланган.

Видеоселекторда Андижон, Наманган, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларидаги туман масъуллари билан белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича фикр алмашилди.
Курилди: 21