Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси
» » Тиббиёт бирлашмасида Меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирлари

Тиббиёт бирлашмасида Меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирлари

Муаллиф: upr_trud
Тиббиёт бирлашмасида  Меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирлари
2018 йил 22 май куни Навбаҳор тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли мавжуд барча Қишлоқ врачлик пунктлари физиотерапия бўлимлари жамоасидан йигирмата ходим "Меҳнатни муҳофаза қилиш"йўналишида Навоий шаҳрида фаолият олиб бораётган "SANOAT O"QUV" нодавлат таълим муассасасида белгиланган 36 соатлик дастур бўйича ўқиб чиқдилар ва шу куни ушбу йўналишда олган билимлари юзасидан имтиҳон топширдилар. Имтиҳон комиссиясида ўқув муассасаси раҳбари Журабек Мухтаров ҳамда Навоий вилоят Бандлик бош бошқармаси Меҳнатни мухофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси Давлат инспекцияси ходимлари Бош эксперт Феруз Хидиров ва Давлат меҳнат техника инспектори Шухрат Холмуродовлар қатнашдилар.
Ундан ташқари фурсатдан фойдаланиб, Меҳнатни мухофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси Давлат инспекцияси ходимлари ташаббуси ҳамда Тиббиёт бирлашмаси маъмурияти ҳамкорликда "Меҳнатни муҳофаза қилиш" соҳасида яъни, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида ”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2016 йил 22 сентябдаги янги таҳрири, “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги 2009 йил 16 апрелидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасида "Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 06 июндаги 286-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сонли қарори, 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли қарори ҳамда 2017 йил 27 апрелдаги 246-сонли қарори, йўриқномадан ўтказиш тартиби, "Фаол тадбиркорлик ва иннавацион ғоялар ҳамда технологияларни қуллаб қуватлаш йили"да амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан семинар йиғилиши ҳам ўтказилди.
Семинарда бирлашманинг барча жамоаси қатнашди ва юқорида кўрсатиб ўтилган Қонунлар ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатлар мазмун мохиятлари Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси Давлат инспекцияси ходимлари томонидан тўлиқ тушунтирилди, ишчи ходимларининг қизиқарли, ўринли саволларига жавоблар берилди. Семинар охирида бундан кейин ҳам йилда бир ёки икки марта шу каби тадбирларни ўтказишга келишиб олинди. Меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирларини ўтказиш Тиббиёт бирлашмаси ходимлари учун фойдадан ҳоли бўлмаслиги,яъни ходимларни меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисаларни келиб чиқиши олди олиниши такидлаб ўтилди.
Курилди: 78