Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси
» » Қурилишда ишчилар мухофазаси диққат эътиборда

Қурилишда ишчилар мухофазаси диққат эътиборда

Муаллиф: upr_trud
Қурилишда ишчилар мухофазаси диққат эътиборда
Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси Меҳнатни мухофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси Давлат инспекцияси ходимлари томонидан Меҳнат қонунчилиги ва меҳнатни мухофаза қилиш юзасидан қурилиш ташкилотларида мунтазам равишда сайёр йиғилиш (семинар) лар ўтказилмоқда. Худди шундай сайёр йиғилишлардан бири 2018 йил 22 феврал куни Навоий шаҳрида кўп қаватли уйлар қураётган "Ҳамро ораста" хусусий корхонаси ишчилари билан қурилиш майдонида ўтказилди.

Сайёр йиғилиш давомида ишчи ходимларнинг меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги тушунтириб берилди, ундан ташқари қурилиш ишларини бажаришда хавфли ишлар яъни баландликда бажариладиган ишларда, техника хавфсизлиги қоидаларини тўлиқ бажарилиши, шахсий ҳимоя воситаларини тўғри қўлланиши, асбоб ускуналарни фақат созлигига ишонч ҳосил қилганда иш олиб бориш тартиблари тушунтирилди. Ушбу талабларни тўлиқ бажарилиши иш жойида содир бўлиши мўмкин бўлган бахтсиз ҳодисаларни олди олинишини такидлаб ўтилди.

Қурилиш ташкилоти маъмуриятига ҳам ишчиларни ишга олишдаги меҳнат қонунчилиги меъёрий ҳужжатларида белгилаб берилган талабларни бажаришларида амалий ёрдамлар берилди.

Ташкилотдаги бўш иш ўринларига ишчиларни жалб этишда ҳамкорликда ишларни ташкил этиш борасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг "ish.mehnat.uz" сайтидан унумли фойдаланишлари мўмкинлиги ҳам таъкидлаб ўтилди. Улар томонидан берилган сохавий саволларга тулиқлигича жавоб берилди.
Курилди: 379