Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси
» » Хатирчи туманида меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди

Хатирчи туманида меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди

Муаллиф: upr_trud
Хатирчи туманида меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди
2018 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини бандлигини таъминлаш дастури параметрларининг бажарилишини амалга ошириш, 2015-2016 ўқув йили битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш мақсадида Хатирчи туман хокимлиги, туман Прокуратураси, “Ёшлар иттифоқи” Хатирчи туман бўлими, тумандаги 9 та касб-хунар коллежлари, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида 2018 йил 20 феврал куни туман Педогогика ва хизмат кўрсатиш касб-хунар коллежида “Мехнат ярмарка”си ўтказилди.
Ўтказилган Меҳнат ярмаркасига асосий иш берувчи корхоналардан туман Марказий Тиббиёт Бирлашмаси, Хатирчи Гарбгаз таъминоти бўлими, Пахта тозалаш АЖ, тумандаги касб-ҳунар коллежлари, туман Халқ таълими тасарруфидаги умумий таълим мактаблари ва бошқа ташкилот ва корхоналар иштирок этишди.
Меҳнат ярмаркасида 20 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар 386 та бўш иш ўринлари ва банд қилиб қўйилган (квота) иш ўринлари билан қатнашдилар. Меҳнат ярмаркасида қатнашган 15 нафар (11 нафар хотин қизлар) фуқаролар турли йуналишларида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларга ишга жойлашдилар, 14 нафар фуқаролар хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилдилар, 70 нафар фуқароларга керакли маслахатлар берилди.
Курилди: 246