Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси
» » Навоий вилоятидаги ишлаб чиқариш корхона ташкилотларида семинарлар ўтказилди

Навоий вилоятидаги ишлаб чиқариш корхона ташкилотларида семинарлар ўтказилди

Муаллиф: upr_trud
Навоий вилоятидаги ишлаб чиқариш корхона ташкилотларида  семинарлар ўтказилди
Навоий вилоят Бандлик Бош бошқармаси Меҳнатни мухофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси Давлат инспекцияси ходимлари томонидан, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2016 йил 22 сентябдаги янги таҳрири, “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги 2009 йил 16 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасида "Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 06 июндаги 286-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4725-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли қарори ҳамда 2017 йил 27 апрелдаги 246-сонли қарори, йўриқномадан ўтказиш тартиби, "Фаол тадбиркорлик ва иннавацион ғоялар ҳамда технологияларни қуллаб қуватлаш йили"да амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан корхона ва ташкилотларда семинар йиғилишлари ўтказилмоқда.
2018 йил 10 феврал куни Навоий шаҳар "SAGDIANA NON" МЧЖ да, 2018 йил 15 феврал куни "Навоий Дори-Дармон" АЖ да, 2018 йил 16 феврал куни Навоий шаҳар "IMKON PREMIUM AVTO OIL" МЧЖ да, 2018 йил 16 феврал куни "Навоий Ишонч Гилам"МЧЖ да, 2018 йил 20 феврал куни Навоий шаҳар 14-сонли Мактабгача таълим муассасасида семинарлар бўлиб ўтди.
Курилди: 194