Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси
» » Навоий вилоятидаги барча туман ва шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига “DAMAS” автомашиналари топширилди

Навоий вилоятидаги барча туман ва шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига “DAMAS” автомашиналари топширилди

Муаллиф: upr_trud
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги “Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5052-сонли фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида Жамоат ишлари жамғармаси ташкил этилиши кўрсатилган.
Ушбу жамғарма зиммасига меҳнат бозорида иш топишга қийналаётган ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини вақтинча даромад билан таъминлаш учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини маблағ билан таъминлаш вазифаси юклатилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 799-сонли қарори билан ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш ва ўтказиш, тадбирларни маблағ билан таъминлаш тизими тасдиқланди.

Навоий вилоятидаги барча туман ва шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига  “DAMAS” автомашиналари топширилдиНавоий вилоятидаги барча туман ва шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига  “DAMAS” автомашиналари топширилди

2018 йил 18 январь куни Навоий вилоятида ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш, ҳар бир маҳаллада ишсиз фуқароларни қамраб олган ҳолда тўланадиган жамоат ишлари дастурининг сифатли, тўлиқ ва самарали бажарилишини таъминлаш ва зарур шарт шароитлар яратилиши борасида тадбир бўлиб утди.
Тадбирда вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи Э.Авезов ҳақ тўланадиган жамоат ишлари вилоятимизда ташкил этилганлиги жамоат ишларида иштирок этувчи фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларидаги иштироки ҳақида ахборот берди. Бунда туман ва шаҳарлар АБКМ меҳнат инспекторининг масъулиятини ошириш ва 799-сонли қарор 3-иловасининг 22-бандида АБКМ томонидан ҳар ҳафтада камида бир марта жамоат ишларини ташкил қилинишининг ҳолати монитороинг қилиб борилади ва тегишли мониторинг далолатномаси билан расмийлаштирилиши бўйича доимий назоратга олинганлигини маълум қилди.

Навоий вилоятидаги барча туман ва шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига  “DAMAS” автомашиналари топширилдиНавоий вилоятидаги барча туман ва шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига  “DAMAS” автомашиналари топширилди

Шу билан биргаликда аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази жамоат ишларига юбориладиган фуқароларнинг касби, ёши ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда жамоат ишларининг жойларини, шунингдек жамоат ишларида иштирок этиш шартларини белгилаши, бюджет ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ташкил қилинган жамоат ишларида АБКМ йўлланмаси асосида жамоат ишларида иштирок этиш учун юборилган фуқароларнинг ойлик иш ҳақи миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг беш баробаридан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланиши мумкин, иш ҳақи бўйича тўловлар 100 фоиз миқдорида кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан қопланиши тўғрисида фикрлар билдирилди. Бошқа ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан жамоат ишларига жалб қилинган ишсиз ва банд бўлмаган шахсларнинг иш ҳақи бўйича 50 фоиз миқдорида тўланади.
Фуқароларнинг жамоат ишларида қатнашган даври тўғрисида буюртмачи-иш берувчилар томонидан уларнинг меҳнат дафтарчаларига тегишли ёзув киритилади. Жамоат ишларида қатнашган давр меҳнат стажига қўшилади. Жамоат ишларида қатнашган фуқароларда пенсия таъминоти ва вақтинча ишга яроқсизлиги бўйича нафақа олиш ҳуқуқи сақланиб қолиниши тўғрисида фикрлар билдирилди. Шунингдек бугунги кунда жамоат ишларида иштирок этувчи фуқароларга иш қуроллари, кийим-кечак ва бошқа турдаги зарурий анжомларни етказиб бериш ва уларга шарт-шароитлар яратиб берилиши бўйича буюртмачи иш берувчи томонидан яратиб берилиши ҳамда туман АБКМга ажратилган “DAMAS” автомашиналари билан ишга бориб келиниши таъминланиши ҳақида маълумотлар берилди.
Жорий йилнинг январ ойида вилоятнинг шаҳар ва туманларида 1626 та фуқаро иштирок этаётган бўлиб, уларга 794,8 млн. сўм маблағлар тўлаб берилиши кўзда тутилган.

Навоий вилоятидаги барча туман ва шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига  “DAMAS” автомашиналари топширилдиНавоий вилоятидаги барча туман ва шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига  “DAMAS” автомашиналари топширилди

Тадбир сўнгида Навоий вилояти Бандлик бош бошқармаси тизимидаги аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига ҳақ тўланадиган жамоат ишларини самарадорлигини ошириш учун янги “DАМАS” автомашиналар топширилди.
Курилди: 342