Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси
» » ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИДА КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИДА КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Муаллиф: upr_trud
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИДА КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
2018 йилнинг 8 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги биносида Корея Республикаси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Делегация таркиби “Evergreen Motors” компанияси президенти Ким Чанг Кын, Кореянинг таълим ва тренинг тадқиқот институти раиси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фахрий маслаҳатчиси Юн Се Ким, Миллий университетлар касалхоналари уюшмаси раиси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги маслаҳатчиси Юн Тэк Римдан иборат.

Вазирлик томонидан учрашувда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.Хаитов, халқаро бўлим бошлиғи Б.Алимуҳамедов, ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги раҳбари Р.Ибрагимов ва унинг ўринбосари У.Назаров, Тошкент вилояти бандлик бош бошқармаси бошлиғи С.Бобоқулов иштирок этди.

Корея делегациясининг ташрифидан мақсад – Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Кореяга Олий даражадаги ташрифи якунларига кўра эришилган келишувлар ва лойиҳаларни муҳокама қилишдан иборат.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон фуқароларига корейс тилини ўргатиш, шунингдек, Корея Республикаси корхоналарига ишга жойлаштиришга кўмаклашиш масалалари муҳокама этилди.

Аввалроқ, 2017 йил ноябрь ойида Кореянинг таълим ва тренинг тадқиқот институти раиси Юн Се Ким билан учрашув чоғида кадрлар заҳираларининг малакасини ошириш, томонлар ўртасидаги рухсат этилган сиёсат доирасида бандлик масалаларини ҳал этиш тизими ва кадрлар заҳираларининг иш берувчи давлатга келиши ва Ватанга қайтиши жараёнларини такомиллаштириш, томонлар манфаатларини инобатга олган ҳолда, аҳоли бандлиги даражасини қўллаб-қувватлаш масалалари, шунингдек, хорижда ишлаш истагини билдирган фуқароларни касбга тайёрлаш ва уларни ўқитиш соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича мавжуд имкониятлар муҳокама қилинган эди.

Учрашув якунларига кўра, Кореянинг таълим ва тренинг тадқиқот институти ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ўртасида Меморандум ҳамда мазкур Меморандумга илова ҳисобланувчи Кадрлар тайёрлаш ва бандлик даражасини қўллаб-қувватлаш Дастури ҳам имзоланди.

Юқорида қайд этилган Меморандумни ҳаётга жорий этиш мақсадида томонлар ўртасида 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида Корея Республикасида ишлаш учун рухсатнома олишлари, ишчи ташрифларни амалга ошириш, техник тайёргарлик кўриш ва ўқиш мақсадида бориш учун мамлакатимизда Ўзбекистон фуқароларини корейс тили бўйича ўқитиш марказларини очишга қарор қилинди. Айни пайтда, Корея томонидан келишувга эришилиши учун ташкил бўладиган Ўқув марказга зарур жиҳозларни тақдим этиш режалаштирилмоқда.

Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Сеул ва Кванжу шаҳарларидаги чет эл ишчиларини қўллаб-қувватлаш Марказларининг асосий фаолияти билан танишганлар.

Учрашув якунида томонлар конструктив ва хайрихоҳлик муҳитида ўтгани ва иккитомонлама ҳамкорликнинг келгусидаги қадамларини муҳокама этишга тайёр эканликларини қайд этдилар.
Курилди: 321