Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси
» » ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИНГ ЯНГИ ВЕБ-САЙТИ «ish.mehnat.uz»

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИНГ ЯНГИ ВЕБ-САЙТИ «ish.mehnat.uz»

Муаллиф: upr_trud
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИНГ ЯНГИ ВЕБ-САЙТИ «ish.mehnat.uz»
«ish.mehnat.uz»
“Миллий вакансиялар базаси” мавжудлиги маълум қилинади


Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 18 моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2017 йил 23 октябрда “Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжаллаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақидаги низомга ўзгартириш ва кўшимчалар киритиш ҳақида”ги 30-Б-сонли буйруғи, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 10 ноябрда 858-4-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ушбу Низом талабларига мувофиқ, корхона, ташкилот ва муассасалар мулкчилик шаклидан қатъий назар мавжуд иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни ҳар ҳисобот ойининг 5 санасидан кечиктирмай маҳаллий меҳнат органларига ҳисобот ойининг якунига кўра электрон кўринишда тақдим этилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан республикамиз ҳудудидаги барча иш берувчиларга қулайлик яратиш мақсадида “Меҳнат органларига бўш иш ўринлари мавжудлиги
ва ишдан озод этилиши мўлжалланаётган ходимлар тўғрисидаги маълумотларни жорий йилнинг 4 декабрдан бошлаб электрон тарзда ish.mehnat.uz веб сайт орқали тақдим этиш мумкин бўлди.

Жорий этилган янги тизимдан фойдаланиш учун иш берувчилар www.mehnat.uz сайтидаги “Миллий вакансиялар базаси” орқали бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотни киритиш имкониятига эга бўлдилар.

ish.mehnat.uz вакансиялар базасини афзалликлари:

иш берувчида ходимларда ихтиёжи пайдо бўлган тақдирда янги миллий вакансиялар базасидан бемалол топиш имкони бор;

иш қидирувчиларга қуйидаги янгиликлар киритилган, масалан ўзининг анкетасини веб сайтда жойлаштириш ва дастлабки янгиликдар доимо хабардор бўлиш имкони яратилган;

маълумот топшириш учун ташкилот ва муассасаларнинг ходимлар бўлими масъул ходимнинг вақти тежалади;

ташкилот томонидан маълумотларни тақдим этиш учун ортиқча қоғоз ва вақт сарфи камаяди;

ҳисоботни Бандликка кўмаклашиш марказига бориб топшириш учун йўлкира ёки транспорт харажатларининг олди олинади.

Меҳнат бозорида хозирги кунги талаблари жавоб бера оладиган ахборот ресурс яратилганлиги маълум қилинади.

Маълумот олиш учун: “CALL марказ” - (0371) 200-06-00 ёки “MEHNAT.UZ” Ахборот-компьютер марказига мурожаат қилишингиз тавсия этилади (0371) 239-88-44; (+99895) 146-88-44, 239-88-26.
Курилди: 1460