Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси
» » ҲАҚ ТЎЛАНАДИГАН ЖАМОАТ ИШЛАРИ ЯНГИЧА ТАРТИБДА ТАШКИЛ ҚИЛИНАДИ

ҲАҚ ТЎЛАНАДИГАН ЖАМОАТ ИШЛАРИ ЯНГИЧА ТАРТИБДА ТАШКИЛ ҚИЛИНАДИ

Муаллиф: upr_trud
ҲАҚ ТЎЛАНАДИГАН ЖАМОАТ ИШЛАРИ ЯНГИЧА ТАРТИБДА ТАШКИЛ ҚИЛИНАДИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 окятбрдаги 799-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида Жамоат ишлари жамғармаси ташкил этилди.

Мазкур қарор билан Жамғарма маблағлари ҳисобига ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди.

Ушбу Низомга асосан, Жамғарма маблағлари ҳисобидан банд бўлмаган мавсумий ва вақтинчалик ишга жалб қилиш учун сарфланиши белгиланган.

Жамоат ишлари бюджет ташкилотлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари орқали ташкил қилинганда жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар учун ҳисобланган иш ҳақи 100 фоиз миқдорда Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Кичик корхоналар, фермер хўжаликлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа иш берувчилар билан жамоат ишлари ташкил қилинганда иш ҳақи бўйича тўловларнинг 50 фоиз қисми Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Жамоат ишларига жалб қилинган фуқароларга жамоат ишларида қатнашган муддатлари меҳнат стажи ҳисобга олинади ва меҳнат дафтарчасига тегишли ёзув киритилади.

Жамоат ишларида қатнашган фуқаролар учун тўланадиган ойлик иш ҳақи миқдори ягона тариф сеткасининг биринчи разрядидан кам бўлмаслиги лозим, ойлик иш ҳақи энг кам иш ҳақининг беш баробаридан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади.
Курилди: 390