Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси

355 ХОТИН-ҚИЗ ИШЛИ БЎЛДИ

Муаллиф: upr_trud
355 ХОТИН-ҚИЗ ИШЛИ БЎЛДИ
Энг улуғ, энг азиз айём – Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида Навоий вилояти Хатирчи туманида “Navoiy Food Invest” масъулияти чекланган жамиятига қарашли “8 март Хатирчи” тикувчилик фабрикаси иш бошлади.
Корхонанинг очилиш маросимида мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш фаровонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Мазкур тикув фабрикасида 355 хотин-қиз иш билан таъминланди. Қарийб 8 миллиард сўм маблағ сарфланган фабрика туман иқтисодиёти ривожида муҳим аҳамият касб этади.
– Корхонада асосан ёшлар меҳнат қилмоқда, – дейди “Navoiy Food Invest” масъулияти чекланган жамияти бош директори Маҳмуд Ҳалимов. – Бу ерда ишлаб чиқариладиган тайёр трикотаж маҳсулотларининг асосий қисми экспорт қилинади. Шунинг учун дунёнинг етакчи фабрикаларидан мутахассислар жалб этиб, маҳорат дарслари ўтказишни режалаштирганмиз. Айни пайтда буюртма асосида 15 турдаги болалар кийимлари тайёрланмоқда.
Хориждан келтирилган 160 замонавий тикув дастгоҳи билан жиҳозланган корхонанинг дастлабки ишлаб чиқариш жараёни тадбир меҳмонларида катта таассурот қолдирди.
Курилди: 24