Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси
» » ПОЛЬША КОМПАНИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ТОЛАСИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ БЎЙИЧА ЙИРИК КОМПЛЕКС ҚУРАДИ

ПОЛЬША КОМПАНИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ТОЛАСИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ БЎЙИЧА ЙИРИК КОМПЛЕКС ҚУРАДИ

Муаллиф: upr_trud
ПОЛЬША КОМПАНИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ТОЛАСИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ БЎЙИЧА ЙИРИК КОМПЛЕКС ҚУРАДИ
Польша компанияси Ўзбекистонда пахта толасини қайта ишлаш ва ип ишлаб чиқариш бўйича қурилишга $60 млн сармоя киритади.

Польшанинг Polcotton компанияси яқин вақт ичида Ўзбекистонда пахта толасини қайта ишлаш ва ип ишлаб чиқариш бўйича йирик комплекс қурмоқчи.

Компания йилига 10 минг тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқариши режалаштирилган. Ушбу мақсадларга $60 млн миқдордаги сармоя сарфланади. Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида 1200га яқин иш ўринлари яратилади.

“Жаҳон” ахборот агентлиги хабарига кўра, Polcotton бош директори, Европа пахта ва текстиль саноати қўмитаси вице-президенти Алоис Шонбергер, Польшанинг текстиль саноати вакиллари Ўзбекистонда нафақат пахта толасини қайта ишлаш ва ип ишлаб чиқаришга инвестиция ажратиш, балки мамлакатимиздан текстиль маҳсулотини экспорт қилиш сохасида ҳам ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ниятида.

— Ўзбек текстиль маҳсулотининг аксарияти маҳаллий пахта, ипак, жундан тайёрланади. Бу Европа харидорларини жалб қилувчи жиҳат, — дейди Алоис Шонбергер. — Қувонарлиси, сифатли маҳсулотга бўлган талабни қондириш учун Ўзбекистонда тизимли чоралар кўрилмоқда – янги замонавий технологиялар билан жиҳозланган текстиль корхоналари ҳамда бу ерда фаолият олиб борувчи ёш ва ўта қобилиятли дизайнерлар, тадбиркорлар бунинг яққол далилидир.
Курилди: 19