Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси
» » Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун ва Қонун ости меъёрий ҳужжатлар асосида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган саволларига жавоблар

Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун ва Қонун ости меъёрий ҳужжатлар асосида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган саволларига жавоблар

Муаллиф: upr_trud
Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун ва Қонун ости меъёрий ҳужжатлар асосида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган саволларига жавоблар
Савол: Иш жойларини аттестациядан ўтказиш нима дегани ва у қайси меъёрий хужжат асосида амалга оширилади ?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарори “Иш ўринларини мехнат шароитлари ва асбоб-ускуналарининг жарохатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича қарор қабул қилинган бўлиб қонун талаби бўйича корхона рахбари иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича камида беш йилда бир марта аттестациядан ўтказиши белгилаб қуйилган буни натижасида ишчи ходимларга ноқулай меҳнат шароитларида ишлаганлик учун имтиёз ва кампенсациялар берилиши белгилаб қуйилган.
Савол: Корхоналардаги иш ўрни ва иш зонаси нима дегани ?
Жавоб: Ходимларнинг меҳнат фаолияти жараёнида доимо ёки вақтинча бўлиш жойи иш ўрни деб аталади;
Ходимлар доимо ёки вақтинча бўладиган жойлар жойлашган пол ёки майдонча даражасидан 2 метргача баландликдаги сатҳ иш зонаси деб аталади;
Савол:Ташкилотларда ўта хавфли ишларни бажаришда Меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидалари тўғрисида маълумот берсангиз
Жавоб: Ташкилотлар ўта хавфли шароитда бажариладиган ишлар рўйхатига эга бўлиши лозим. Рўйхатга хавфли моддалар билан бажариладиган ишлар, баландликда, ифлосланган ҳаво ва сув муҳитида, юқори ҳарорат ва намлик шароитида бажариладиган ишлар, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган сиғимлар, ишлаб чиқариш ускуналарига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар ва амалдаги тармоқ рўйхатларига мувофиқ бошқа ишлар киритилиши лозим.
Барча ходимлар ўта хавфли ишларни бажариш топшириғини олишдан олдин, меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқ олиши ва ишларни бажариш усулларини ўзлаштириб олиши керак.
Ўта хавфли ишларни бажариш, фақат белгиланган тартибда расмийлаштирилган наряд-рухсатномага мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Ташкилот раҳбарияти ўта хавфли ишларни режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва хавфсиз бажаришда белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилишига тўла жавобгардирлар.
Курилди: 50