Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси
» » НАВОИЙЛИК ТАДБИРКОРЛАР ТОМОНИДАН 180 ЛОЙИҲА ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА ЖОРИЙ ЭТИЛДИ

НАВОИЙЛИК ТАДБИРКОРЛАР ТОМОНИДАН 180 ЛОЙИҲА ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА ЖОРИЙ ЭТИЛДИ

Муаллиф: upr_trud
НАВОИЙЛИК ТАДБИРКОРЛАР ТОМОНИДАН 180 ЛОЙИҲА ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА ЖОРИЙ ЭТИЛДИ
Президентимизнинг жорий йил 19 июндаги “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, фаолияти самарадорлигини янада оширишда муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Навоий шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига кўра, жорий йилда 263 лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Айни пайтга қадар маҳаллий тадбиркорлар томонидан 180 лойиҳа ишлаб чиқаришга жорий этилди.
– Корхонамизда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига мувофиқ, 10 га яқин турдаги қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик, – дейди корхона раҳбари С.Шарипов. – Шахсий сармоя ҳисобидан хориждан замонавий технологиялар келтириб ўрнатдик. Натижада 12 нафар ёш иш билан таъминланди. Харидорлар талабидан келиб чиқиб, нисбатан арзон нархларда тайёрланаётган озиқ-овқат маҳсулотларига талаб юқори.
Корхонада ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш мақсадида тижорат банкидан 800 миллион сўм миқдорида кредит олиб, оқ қанд, писта ҳолва ва бошқа ширинликлар ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бунинг самарасида 8 янги иш ўрни яратилади, корхона даромадлари ҳам ортади.
Курилди: 24