Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси

СЕМИНАР

Муаллиф: upr_trud
СЕМИНАР
Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси ташаббуси билан вилоят “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда жорий йилнинг 25 июлидан 5 августигача ўтказилиши режа жадвал асосида тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига оид ўқув машғулотлари барча туман (шаҳар)ларда ташкиллаштирилиб, вилоятнинг олис ҳудудларигача маҳаллаларни жалб қилган ҳолда ташкил этилди.
Ўқув машғулотларига вилоят Адлия бошқармаси, вилоят Молия бошқармаси, вилоят “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди ва бошқа ҳамкор ташкилотларнинг маъсул ходимлари таклиф этилди.
Вилоятимизнинг барча шаҳар, туманларидаги ўзини ўзи бошқариш органларидаги “Ижтимоий қўллаб қувватлаш комиссиялари”нинг раислари, маъсул котиблари ҳамда комиссия аъзолари, шунингдек ушбу худудларга бириктирилган меҳнат инспекторлари иштирок этишди.
Семинарларда кам таъминланган оилаларни хонадонма хонадан ўрганиб, уларни кам таъминганлик даражасидан чиқариш бўйича якка тартибдаги дастурлар ишлаб чиқиш механизми тўғрисида асосли, қонуний ва ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Ушбу ўқув машғулотларида кенг қизиқиш билан қатнашган Қизилтепа, Нурота, Хатирчи, Кармана Навбаҳор туманлари фуқароларидан тушаёган мурожаатларнинг аксарият қисми нафақа сўраб қилинаётганлиги ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш бўйича эканлиги такидлаб ўтилди.
Бу каби мурожаатлар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам кескин ошганлиги, бунда аввало оиладаги меҳнатга лаёқатли оила аъзоларини бандлигини таъминлаш, даромад манбаига эга бўлишида кўмаклашиш, қайта касбга тайёрлаш, уста шогирд услубларидан фойдаланиб, хунармандчилик, тикивчилик, этик дўзлик ва бошқа ишларига кўникмаларини ҳосил қилиш масалалари кўриб чиқилиб, айнан Конимех, Навбаҳор, Нурота, Хатирчи туманлари Ўзини ўзи бошқариш органларидаги “Ижтимоий қўллаб қувватлаш комиссиялари”нинг раислари, маъсул котиблари ҳамда комиссия аъзоларининг фикр мулохазалари билан қизиқилди ва амалда қилиниши керак бўлган ишлар бўйича келишиб олинди.
Шунингдек оилада вояга етмаган болаларга қараб турган меҳнатга лаёқатли оила аъзоларини ёш болаларини мактабгача таълим муассасаларига, махсус интернатларга, алоҳида ҳолатларига Мурувват уйларига жойлаштириш йўли билан уларни меҳнатга йўналтириш ишларини амалга ошириш таклифлари кўриб чиқилиб, ҳамкор ташкилотлар билан қилиниши лозим бўлган ишлар белгиланиб олинди.
Шу билан бирга ўқув машғулотларида амалдаги Низом талабларига кўра, Болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ижтимоий адолатга сўзсиз риоя қилиш, кенг ошкоралик ва очиқликни таъминлаш, давлат томонидан қўллаб-қувватлашсиз даромадларини оширишнинг аниқ имконияти бўлмаган ҳақиқатда эҳтиёжманд оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам бериш, нафақалар ва моддий ёрдамни манзилли тарзда тайинлашни таъминлаш йўли билан уларни тўлашга ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тадбирларига айрим оилалар ва фуқаролар томонидан боқимандалик муносабатида бўлиш, ўзининг иқтисодий фаоллиги ҳисобига эмас, балки давлат ёрдами ҳисобига яшашга интилишга йўл қўймаслик, оила аъзоларининг моддий фаровонлиги, болаларни тарбиялаш, уларни ҳар томонлама жисмоний, ақлий ва маънавий-ахлоқий камол топиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, маълумоти ва касб даражасини ошириш борасида оиланинг масъулиятини кучайтириш кераклиги тўғрисида қонуний ва ҳуқуқий маслаҳатлар махсус таклиф этилган туман, шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари, Маҳалла хайрия жамоат фонди ва бошқа ҳамкор ташкилотлар маъсул ходимлари томонидан такидлаб ўтилди.
Ўқув машғулотларини қизиқарли, жонли ўтказилишини таъминлаш мақсадида вилоят Бандлик бош бошқармаси томонидан тайёрланган саволлар қатнашчиларига тарқатилиб, ўзлари ушбу саволларга қандай жавоб берганлиги, жавобларнинг қанчалик тўғри ёки тўлиқ эканлиги бўйича музокоралар тарзида ўтказилиб ўзаро фикр алмашилди.
Бунда ўқув машғулотлари барча туман, шаҳарларда кейинчалик ҳам ташкил этилиш режалашрилиб олинди.
Курилди: 370