Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси
» » САМАРҚАНД ШАҲРИДАГИ КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИГА ҚАБУЛ БОШЛАНДИ!

САМАРҚАНД ШАҲРИДАГИ КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИГА ҚАБУЛ БОШЛАНДИ!

Муаллиф: upr_trud
САМАРҚАНД ШАҲРИДАГИ КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИГА ҚАБУЛ БОШЛАНДИ!
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Ўзбекистонда касб-ҳунарга ўқитиш имкониятларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICА) иштирокида Самарқанд шаҳрида ташкил этилган Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ўқувчилар қабул қилинади.

Марказда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш (қайта тайёрлаш) қуйидаги касблар бўйича бепул амалга оширилади – автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича техник-механик (автослесарлар, мотористлар, автомобиллар диагностикаси бўйича мухассислар), пайвандлаш ишлари механик техниги (пайвандчилар, чилангарлар ва металларга ишлов бериш мутахассислари), электрон техникаларини монтаж қилиш ва созлаш техниги (электрон ва маиший техникани, радио ва телеаппаратурани таъмирлаш ва уларга сервис хизмати кўрсатиш мутахассислари), компьютер инжиниринги техниги – ахборот технологиялари (ҳисоблаш машиналари операторлари, компьютерлар ва бошқа ташкилий техникага хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш).

Марказда касб-ҳунарга ўқиш муддати 10 ой, шундан Марказда ўқиш – 6 ой, корхоналарда ишлаб чиқариш амалиёти – 4 ой.

Марказда ўқиётган талабалар учун 6 ой мобайнида Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида ишсизлик нафақаси берилади.

Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ҳужжатлар туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказининг йўлланмаси асосида қабул қилинади.

Самарқанд шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг битирувчиларига эгаллаган касби (мутахассислиги) бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи давлат намунасидаги диплом берилади.

Талаб қилинадиган ҳужжатлар: ариза, паспорт (асли ва нусхаси), ишга жойлаштиришни кафолатловчи уч томонлама (иш берувчи, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази, жисмоний шахс) шартнома нусхаси, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан берилган йўлланма, 3,5 x 4,5 см ўлчамдаги 4 дона рангли фотосурат.

Ҳужжатлар 2017 йил 15 июлдан 15 августгача қабул қилинади.

Манзил: Самарқанд шаҳар, Спитамен кўчаси, 264а уй

Мурожаат учун тел.: (99866) 221-72-85, 221-72-62, 221-73-62

Мўлжал: СамДУ Педагогика факультети.

Маршрутлар: 4, 12, 16, 32, 35, 66, 85, 97, 99.

www.samarkand-vtc.uz
Курилди: 405