Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси
» » Кармана туманида "Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида"ги 246-сонли қарор юзасидан семинар ўтказилди

Кармана туманида "Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида"ги 246-сонли қарор юзасидан семинар ўтказилди

Муаллиф: upr_trud
Кармана туманида "Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида"ги  246-сонли қарор юзасидан семинар ўтказилди
2017 йил 27 апрелдаги Вазирлар Махкамасининг 246-сонли "Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида"ги қарорининг моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ва вилоят Бандлик Бош бошқармаси Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси Давлат инспекцияси билан ҳамкорликда вилоят шаҳар ва туманларида 2017 йилнинг 13 июн куни семинар ўтказди. Семинарга -таълим фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Кармана тумани раиси У.Мусаев раислик қилди. Семинарда Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси маъсул ходимлари, вилоят Бандлик Бош бошқармаси бўлим бошлиғи Фахриддин Болиев, тармоқ касаба уюшмаларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, шаҳар ва туман кенгашлари вакиллари корхона ва ташкилотларнинг техника хавфсизлиги бўйича вакиллари, мухандислари ҳамда "Навоийазот" ва "Қизилқумцемент" , "Навоий ҲЭТК шаҳар ва туман кенгашлари раислари", Кармана туманидаги ҳамкор ташкилотларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллари қатнашдилар.
Тадбирда қарорнинг мазмун мохиятидан ташқари ишчи ходимлар ва талабаларнинг меҳнат муҳофазасини кучайтириш касаба уюшма ташкилотлари олдида турган асосий вазифалардан бири эканлиги, муносиб меҳнат ҳамда ўқув шароитида техника хавфсизлигини таъминлаш нафақат иқтисодиётнинг барқарор ўсиши ва ривожланишида муҳим омил бўлиши тушунтирилди.
Курилди: 355