Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси
» » Зарафшон шаҳрида Семинар тренинг ўтказилди

Зарафшон шаҳрида Семинар тренинг ўтказилди

Муаллиф: upr_trud
Зарафшон шаҳрида Семинар тренинг ўтказилди
2017 йил 27 апрелдаги Вазирлар Махкамасининг 246-сонли "Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида"ги қарорининг моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ва вилоят Бандлик Бош бошқармаси Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси Давлат инспекцияси билан ҳамкорликда вилоятнинг Зарафшон шаҳрида 2017 йилнинг 20 июн куни семинар тренинг ўтказди. Семинар қарорнинг мазмун мохиятини кенг қамраб олган кўтаринки рухда, савол жавобга бой бўлди. Унда Соғлиқни сақлаш, таълим, Давлат муассасалари, алоқа ташкилотлари, Иш берувчилар вакиллари, бошланғич касаба уюшмаси раислари ва ОАВ ходимлари жами бўлиб корхона ташкилотлардан 89 та ходимлар қатнашдилар Семинарда 246-сонли қарордаги Низомлар мазмуни кенг очиб берилди яъни Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчиларининг фаолият олиб бориши зарурлиги, уларнинг фаолияти тушунтириб берилди.
Ундан ташқари семинарда Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги тўпланиб қолган қатор саволларга ҳам мутахасислардан жавоблар олинди.
Курилди: 304