Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси
» » ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИНИНГ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ МАРКАЗИ АКТ МУТАХАССИСЛАРИНИ ИШГА ТАКЛИФ ЭТАДИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИНИНГ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ МАРКАЗИ АКТ МУТАХАССИСЛАРИНИ ИШГА ТАКЛИФ ЭТАДИ

Муаллиф: upr_trud
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИНИНГ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ МАРКАЗИ АКТ МУТАХАССИСЛАРИНИ ИШГА ТАКЛИФ ЭТАДИ
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш маркази ва унинг ҳудудий бўлимларига дастурчи, маълумотлар базаси администратори, корпоратив тармоқ администратори, техник ҳужжатлаштириш бўйича муҳандис, веб-дизайнер, ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассис, ахборот технологиялари мутахассиси лавозимларига ишга қабул қилиш бўйича номзодлар учун танлов эълон қилинади.

Номзодлар учун малака талаблари: ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида олий ёки ўрта-махсус маълумотга, зарур билим ва иш тажрибасига, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан профессионал даражада фойдаланиш қобилиятига эга бўлиши лозим.

Шунингдек, дастурчилар қуйидаги дастурлаш тиллари ва технологияларида ишлаш тажрибасига эга бўлиши лозим:

– Java Core, Java SE, J2EE, J2ME, Android, Swift, PL/SQL, Transact SQL, C ;

– HTML, CSS, javascript, Jquery;

– замонавий веб фреймворклар (Wicket, Spring ва бошқалар);

– ORM (MyBatis, Hibernate ва бошқалар);

– WebService, WebSocket, B2B технологиялари;

– WinAPI тизимида дастур, веб браузерлар учун плагинлар яратиш;

– SDK қурилмалар билан ишлай олиш ва тизимга интеграция қилиш;

– Android, iOS, Windows, J2ME қурилмалар учун дастурлар яратиш.

Таклиф этилаётган лавозимлар бўйича ойлик иш ҳақи миқдори 7 млн. сўмдан 11 млн. сўмгача ташкил қилади.
Марказ ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига Бюро ходимлари учун назарда тутилган имтиёзлар, моддий ва ижтимоий муҳофаза чоралари қўлланилади.

Танловда қатнашиш, бунинг учун зарур ҳужжатлар ва бошқа талаблар ҳақида Мажбурий ижро бюросининг кадрлар бошқармасидан маълумот олиш мумкин.

Танловда қатнашиш учун ҳужжатлар қабул қилишни бошлаш вақти – 2017 йил 30 июнь, тамомланиши – 2017 йил 15 июль.

Мурожаат учун манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Халқобод 3-тор кўча, 2а-уй. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси.

Телефон: 0371-235-49-32, 0595-145-65-85.
Курилди: 808