Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси
» » БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИДА САНКТ-ПЕТЕРБУРГ ҲУКУМАТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИДА САНКТ-ПЕТЕРБУРГ ҲУКУМАТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Муаллиф: upr_trud
БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИДА САНКТ-ПЕТЕРБУРГ ҲУКУМАТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
2017 йил 19 июнь куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.Абдухакимов Санкт-Петербург Меҳнат ва бандлик қўмитаси раиси Д.Чернейко, Ташқи алоқалар қўмитаси раиси ўринбосари С.Журкина, Ташқи алоқалар қўмитаси етакчи мутахассиси В.Томсинский, “Меҳнат ресурслари маркази” Санкт-Петербург давлат автоном ташкилоти директори А.Чистяков, “Меҳнат ресурслари маркази” маслаҳатчиси В.Шинкаренко, Россиянинг Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятлари Армия, ҳаво кучлари ва денгиз флотига кўмаклашиш бўйича ихтиёрий жамияти ҳудудлараро бўлими раиси С.Тулаковлардан иборат делегацияни қабул қилди. Шунингдек, учрашувда РФнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги вакиллари иштирок этишди.

Учрашув давомида Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини РФда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун уюшган ҳолда жалб этиш бўйича Россия миграция марказини ташкил этиш, Ўзбекистон ҳудудида комплекс имтиҳонларни ўтказиш ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат қилишга уюшган ҳолда жалб этиш бўйича келишув талабларини амалга ошириш жараёнини тезлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Ушрашувда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ташкил қилинаётган марказда меҳнат мигрантларига максимал даражадаги жараёнлврдан ўтишлари ва зарур ҳужжатларни олишлари учун барча шароитлар ташкил этиш кераклигини қайд этди.

Ўз навбатида, Д.Чернейко меҳнат мигрантларининг ўз мамлакатида тест синовларидан ўтиш, комплекс тайёргарлик кўриш ва бошқа зарур имкониятлар яратилиши лозимлигини таъкидлади.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерацияси ҳукумати ўртасида Ўзбекистон фуқароларини Россияда вақтинчалик меҳнат қилишга уюшган ҳолда жалб этиш бўйича келишув рус тили бўйича тест синовларидан ўтишнинг замонавий механизм ва стандартларини тадбиқ этиш, тиббий суғурта олиш ва натижада меҳнат мигрантлари фаолиятини қонунийлаштириш, уларни мавжуд бўлган санитар-гигиеник нормаларга асосан яшаш жойи билан таъминлаш, меҳнат муҳофазаси ва меҳнат ҳақи тўловларини ва бошқа ижтимоий ҳуқуқларини кафолатлаш имконини яратади.

Санкт-Петербург делегацияси ташриф дастурида Ўзбекистоннинг бир қатор муассасаларида учрашувлар, Бухоро ва Самарқанд вилоятларига ташриф буюриш ҳамда Самарқанддаги бўлажак меҳнат мигрантларини тайёрлов маркази ташкил этиш борасидаги шарт-шароитлар билан танишиш мўлжалланган.
Курилди: 581