Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси
» » Вазирлар Махкамасининг 246-сонли "Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида"ги қарорининг моҳиятини кенг тарғиб қилиш

Вазирлар Махкамасининг 246-сонли "Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида"ги қарорининг моҳиятини кенг тарғиб қилиш

Муаллиф: upr_trud
Вазирлар Махкамасининг 246-сонли "Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида"ги  қарорининг моҳиятини кенг тарғиб қилиш
Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 2016 йил 22 сентябридаги ЎРҚ-410-сонли Қонунини амалга ошириш, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари ривожланиши учун шароитлар яратиш мақсадида 2017 йил 27 апрелдаги Вазирлар Махкамасининг 246-сонли "Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида"ги қарорининг моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ва вилоят Бандлик Бош бошқармаси Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси Давлат инспекцияси билан ҳамкорликда вилоят шаҳар ва туманларида 2017 йилнинг 13-20 июн кунлари семинарлар ўтказди. Семинарлар қарорнинг мазмун мохиятини кенг қамраб олган кўтаринки рухда, савол жавобга бой бўлди. Иштирокчилар-Тармоқ касаба уюшмаларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, шаҳар ва туман кенгашлари вакиллари ҳамда тадбиркорлик субъектларининг маъмуриятидан ходимлар бўлди. Семинарда 246-сонли қарордаги тўртала Низомнинг мазмуни кенг очиб берилди яъни вилоятимизда ишлаб чиқаришни ўсиши, корхоналарнинг сонини ортишида Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчиларининг фаолият олиб бориши зарурлиги, уларнинг фаолияти тушунтириб берилди.
Курилди: 329