Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси
» » “ICTWEEK Uzbekistan – 2016” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида “ ICT-SUMMIT -2016” ўтказилди

“ICTWEEK Uzbekistan – 2016” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида “ ICT-SUMMIT -2016” ўтказилди

Муаллиф: upr_trud
“ICTWEEK Uzbekistan – 2016” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида “ ICT-SUMMIT -2016” ўтказилди
Мамлакатимизда 19-23 сентябрь кунлари бир катор тадбирлар “ICT-SUMMIT – 2016”, “ICTExpo – 2016”, “ICT Forum – 2016” лар ўтказилмоқда. Жумладан 20 сентябрь куни мамлакатимизда ахборот коммуникаиця технологияларини янада ривожлантириш ва соҳа олдида турган стратегик вазифалар муҳокама қилинди.

Тадбирда давлат бошқаруви органлари мутасадди ходимлари, халқаро экспертлар ва таҳлилчилар, мамлакатимиз ва хорижий ахборот-технологиялари компанияларининг вакиллари иштирок этишмокда.

Ахборот-коммуникация технологияларини Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида жорий қилиш, аввало, фуқароларга қулайлик яратиш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш, давлат органлари фаолиятининг очиқ ва ошкоралигини таъминлашга йўналтирилган, – дейди БМТнинг мамлакатимиздаги доимий мувофиқлаштирувчиси, БМТ Тараққиёт дастурининг доимий вакили Стефан Приснер. Ўзбекистоннинг халқаро рейтингларда эгаллаб турган ўрни юксалиб бораётгани ҳам бу борадаги ишлар самарадорлигини ифодалайди. Масалан, БМТнинг “электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш даражаси бўйича шарҳида Ўзбекистон 20 поғонага кўтарилиб, 193 давлат орасида 80-ўринни эгаллади. Иккинчи асосий кўрсаткич – электрон иштирок позицияси бўйича мамлакатингиз 24 поғонага кўтарилиб, 47-ўринни эгаллаганини такидлаб ўтди.

Шу билан бирга ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари кўриб чиқилиб, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида бизнес юритиш истиқболлари, рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича жаҳонда кузатилаётган тенденциялар муҳокама этилди.
Курилди: 509