Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси
» » Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигида Жаҳон банки вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигида Жаҳон банки вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Муаллиф: upr_trud
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигида Жаҳон банки вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ташаббусига кўра,
2016 йил 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигида Жаҳон банки вакиллари - Европа ва Марказий Осиё ҳудудида жамоатчилик билан ишлаш масалалари бўйича катта мутахасиси Мэрием Грей, ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича катта мутахассиси Нина Колибашкина, ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича консултант Дженнифер Шкабатур, Тошкент шаҳрида жамоатчилик билан алоқалар масалалари мутахассиси Ирина Цой билан учрашув бўлиб ўтди.

Жаҳон банки вакиллари ташрифидан кўзланган мақсад - соҳада олиб борилаётган ишлар ҳамда эришилган ютуқларни кенг кўламда халқаро оммавий ахборот воситаларида, хусусан, интернет ва ижтимоий тармоқларида ёритишда амалий ёрдам кўрсатиш.

Учрашув давомида Жаҳон банки вакилларига Меҳнат вазирлигининг тузилмаси, иши ва унинг олдида турган асосий вазифалар, шунингдек жамоатчилик билан ишлаш тизими тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Жаҳон банки вакиллари xалқаро ҳамжамият, шу билан бирга, Тошкентдаги дипломатик корпус вакиллари xалқаро меҳнат стандартлари, XМТ конвенциялари ва тавсиялари ҳамда айрим xалқаро молия институтлари билан тузилган битимлар ижросини таъминлаш йўналишида эришилган ютуқларни тан олишини таъкидлашди.

Шунингдек, бу борада олдинда анча ишлар мавжудлиги ҳамда Жаҳон банки қишлоқ xўжалиги соҳаси xодимларини меҳнат шароитлари, бандлиги ва ижтимоий муҳофазасини яxшилаш масалалари бўйича 2016-2018 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режасини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ташаббусини қўллаб-қувватлашга тайёрлиги билдирилди.

Ташриф чоғида ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини бузилишини олдини олишга қаратилган ахборот-тарғибот ишлари, шунингдек, паxта йиғим-терими жараёни мавсумида аҳоли билан алоқа механизмининг фаолияти муҳокама қилинди.

Шунингдек, меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг “ишонч телефони” маркази фаолияти билан яқиндан танишишди, ишонч телефонига келиб тушаётган мурожаатларни мисоллар кўринишида ҳамда медиа воситалари кўмагида маълумотлар таҳлили шоҳиди бўлишди.

Учрашув якунида, Жаҳон банки вакиллари ташкил этилган учрашув ҳақида ижобий фикр билдириб, зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг самарали фаолият олиб бораётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.
Курилди: 504