Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси
» » Касаба уюшмалари федерацияси кенгашида Халқаро молия корпорацияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Касаба уюшмалари федерацияси кенгашида Халқаро молия корпорацияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Муаллиф: upr_trud
Касаба уюшмалари федерацияси кенгашида Халқаро молия корпорацияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгашида Ўзбекистон Респубикасида Болалар меҳнати масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ва Халқаро молия корпорацияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон томони делегацияни мамлакатда Халқаро меҳнат ташкилоти ва Бутунжаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган тизимли ишлардан хабардор этди. Жумладан, ушбу ишлар доирасида меҳнат соҳаси, шу жумладан, қишлоқ хўжалигидаги энг муҳим тамойил ва ҳуқуқларни илгари суриш масалаларини ўз ичига олувчи муносиб меҳнат дастури амалга оширилаётганлиги таъкидланди.
Ҳозирги пайтда Халқаро меҳнат ташкилотининг Мувофиқлаштирувчи кенгаш кўмагида қишлоқ хўжалигида ишчи кучини ёллаш тажрибасини тадқиқ этиш ишлари якунига етган.
Ўзбекистон вакиллари ҳукуматнинг тизимли фаолияти натижасида меҳнаткашларнинг энг муҳим ҳуқуқларига риоя этилиши бўйича аниқ чоралар қабул қилинаётганлигини таъкидлади.
Курилди: 489