Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси
» » Давлат бошқарувини модернизациялаш ва жамиятни демократлаштиришда замонавий ахборот коммуникация технологияларининг роли

Давлат бошқарувини модернизациялаш ва жамиятни демократлаштиришда замонавий ахборот коммуникация технологияларининг роли

Муаллиф: upr_trud
Давлат бошқарувини модернизациялаш ва жамиятни демократлаштиришда замонавий ахборот коммуникация технологияларининг роли
Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан «Давлат бошқарувини модернизациялаш ва жамиятни демократлаштиришда замонавий ахборот коммуникация технологияларининг роли» мавзусида тадбир ташкил этилди.

Таъкидланганидек, давлат органларининг ахборот тизимини босқичма-босқич интеграциялашувини таъминлашнинг ташкилий ва ҳуқуқий механизмлари, юридик ва жисмоний шахслар, давлат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига электрон давлат хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш ва тегишли ахборот ресурслари ҳамда маълумотлар базаларидан фойдаланишни таъминлашга қаратилган автоматлаштиришнинг ахборот тизимини шакллантириш жамиятни демократлаштириш, аҳоли ва давлат ўртасидаги муносабатларнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Тадбирда “Електрон ҳукумат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва у асосда қонун ҳужжатларига киритилган тегишли ўзгартиш ва қўшимларнинг аҳамияти, Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантиришнинг тизимли ва босқичма-босқич ривожланиши, давлат ва жамият бошқарувида замонавий АКТдан самарали фойдаланиш давлат сиёсатининг рухсат бериш тартиб таомилларини янада такомиллаштириш, хусусий мулк ва тадбиркорлик фаолияти дахлсизлигини таъминлашга қаратилган тизимли чора-тадбирларни амалга оширишда муҳим экани қайд этилди.

Замонавий ахборот коммуникация технологиялари ёрдамида жисмоний ва юридик шахсларга электрон давлат хизматлари кўрсатиш, уларни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятига тегишли ахборотлар билан таъминлашда ягона дарча марказларининг ўрни ошиб бормоқда.

Мутахассислар фикрига кўра, норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик экспертизаси жараёнига, аҳоли муҳокамасига қўйилаётгани лойиҳаларни тайёрлашда “маъмурий ёндошув”лар билан боғлиқ мавжуд камчиликларни бартараф этиш имкониятини бермоқда.

Сўнгги йилларда барча давлат идораларининг интернет тармоғида ўзларининг веб-сайтларига эга бўлиши, улар ёрдамида аҳолига электрон давлат хизматлари кўрсатиш билан бирга жамоатчиликка ўз фаолияти тўғрисида ахборотлар бериши, веб-сайтларни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар жамиятда ахборот ва сўз эркинлигининг амалга ошишига хизмат қилмоқда.

Тадбирнинг ўтказилиши ахборот соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича ўзаро тажриба алмашиш, мутахассис, амалиётчи ва давлат идоралари вакилларининг электрон ҳукуматни ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган таклифларини ишлаб чиқиш, ахборот-коммуникация технологиячларини ривожлантиришга оид ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан боғлиқ айрим қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш имконини берди.
Курилди: 497