Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси
» » Навоий вилоятида жорий йилнинг январ-ноябр ойларида ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркалар тўғрсида маълумот.

Навоий вилоятида жорий йилнинг январ-ноябр ойларида ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркалар тўғрсида маълумот.

Муаллиф: upr_trud
Навоий вилоятида жорий йилнинг январ-ноябр ойларида ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркалар тўғрсида маълумот.
Навоий вилоятида ишсиз фуқароларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, жумладан касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, аёллар, меҳнат мигрантлари ва бошқа тоифадаги фуқароларни бандлигини таъминлаш, шунингдек бўш иш ўринлари мавжуд бўлган иш берувчиларга тажрибали ва юқори малакали мутахассисларни ишга қабул қилишда кўмаклашиш мақсадида жами 38 та “Бўш иш ўринлари ярмарка”лари ўтказилди.
Ушбу меҳнат ярмаркаларида 1902 та иш берувчи корхона ва ташкилотлар ўзларидаги мавжуд 7082 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.
Ярмаркаларга жами 6982 нафар фуқаролар жалб қилиниб, уларнинг 4230 нафари ёшлар, 3277 нафари касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, 3096 нафари аёлларни ташкил этади.

Ўтказилган ярмаркалар давомида 2943 нафар фуыаролардан 2134 нафари ёшлар, 1769 нафари касб-ҳунар коллежлари ва 1074 нафари аёллар ўзлари учун мақбул келадиган бўш иш жойларини танладилар ва уларга ишга жойлаштириш учун йўлланмалар берилди.
Ташкил қилинган ярмаркалар давомида 3992 нафар фуқароларга меҳнат қонунчилигига оид турли маслаҳатлар берилди.
Курилди: 632