Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси
» » Чет элларга кетаётган фуқаролар учун ЭСЛАТМА!

Чет элларга кетаётган фуқаролар учун ЭСЛАТМА!

Муаллиф: upr_trud
Чет элларга кетаётган фуқаролар учун ЭСЛАТМА!
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида
меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи
фуқароларнинг оила аъзоларига
Э С Л А Т М А






Хурматли юртдошлар! Одам савдоси инсон хаёти ва қадр-қимматига таҳдид солаётган трансмиллий уюшган жиноятчилик кўринишларидан биридир. Унга қарши курашиш нафақат ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари, балки ҳар бир фуқародан доимий огоҳлик, ҳушёрлик ҳамда бу мудҳиш иллатга қарши курашишда ҳамжиҳатликни талаб қилади.
ЧЕТДА МЕХНАТ ҚИЛАЁТГАН ФУҚАРОЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИГА ЭСЛАТМА !
Одам савдоси ҳозирда мудҳиш ва асосий трансмиллий жиноятлардан бири сифатида глобал муаммо бўлиб қолмоқда. Даромад топиш мақсадида эркаклар оғир жисмоний меҳнатга ва аёллар худди кул каби рўзғор юмушларига ёлланиб ишлатилмоқда. Энг фожиали жиҳати аёллар жинсий эксплуатация қурбонига айланмоқда. Баъзи ҳолатларда қулликка солинган кишиларнинг таъна аъзоларидан трансплантацияда донор сифатида фойдаланиш ҳолатлари учраб турибди.Чет элларга кетаётган фуқаролар учун ЭСЛАТМА!
Ҳурматли фуқаро! Агарда Сизнинг оила-аъзоларингиз, қариндошларингиз ва бошқа танишларингиз хорижга ишга кетиб:
фуқаролик паспортини бегоналар қўлига бериб қўйганлиги;
қийноққа дуч келаётганлиги;
иш ҳақини олмаётганлиги;
улардан хабарлар умуман йўқлиги;

маълум бир норасмий диний ташкилотларга аъзо бўлиб қолганлиги ҳақидаги маълумотлар Сизга маълум бўлса, уларнинг ОДАМ САВДОСИ ОБЪЕКТИГА айланаётганлигини аниқлаштириш мақсадида тегишли “ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ”га мурожаат қилишингизни сўраймиз. Чет элларга кетаётган фуқаролар учун ЭСЛАТМА!
Ҳозирда одам савдоси объектига айланаётган кишиларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари, айниқса, яшаш ҳуқуқи дахлсизлиги қўпол равишда бузилмоқда. Бунинг натижасида жабрланувчиларнинг соғлиғига жиддий путур етмоқда. Энг ачинарлиси ўлим билан якун топаётган ҳолатларни кузатилаётганлигидир. Бундан ташқари ўзга давлатларга иш излаб борган фуқаролар мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдид солаётган диний ташкилотлар тузоғига тушиб қолмоқда. Бундай диний ташкилотлар аъзосига айланган фуқароларимиз мамлакатимизга қайтгандан сўнг маълум бир даражада Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бўйича жавобгарликка тортилиши ҳам мумкин.Чет элларга кетаётган фуқаролар учун ЭСЛАТМА!
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 ноябрдаги 505-сонли қарорининг талабларидан келиб чиқиб, республикамиз фуқароларини чет элларда ишга жойлаштириш Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тасарруфий ташкилотлари ваколатига киради. Бошқа жисмоний ва юридик шахслар томонидан мазкур хизматларни кўрсатишга ваколат берилмаган.


ФУРСАТДАН ФОЙДАЛАНИБ, ФУҚАРОЛАРИМИЗНИ ЯНА БИР БОР ОГОҲЛИККА ЧАҚИРАМИЗ!
Агар Сиз ёки сизнинг яқин қариндошларингиз диний экстремистик ташкилотлар, уюшган жиноий гуруҳлар, шунингдек, ноқонуний меҳнат эксплуатациясига жалб қилиш ҳолатларига дучор бўлсангиз, қуйидаги ишонч телефонларига мурожаат қилишингизни сўраймиз:
- Навоий вилояти ИИБ: 0-436-223-06-71
- Навоий вилояти ҳокимлиги: 0-436-220-10-20, 066.
- Навоий вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси:
0-436-224-23-00, 0-436-224-13-93
Курилди: 3180