Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси
» » Корхонангиз суғурта қилинганми?

Корхонангиз суғурта қилинганми?

Муаллиф: upr_trud
“Иш берувчининг фукаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонун

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ”Иш берувчининг фукаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида” Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 11 ноябрда қабул қилинган Сенат томонидан 2009 йил 27 мартида маъқулланиб, 2009 йил 16 апрелида кучга кирган. Ушбу қонуннинг мақсади иш берувчининг фукаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.
Ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлигининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан унинг ҳаёти ёки соғлигига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича иш берувчи ўз фукаролик жавобгарлигини ушбу Қонунда белгиланган шартлар асосида ва тартибда суғурталаши шарт қилиб қўйилган. Бундан келиб чиқадики ”Иш берувчининг фукаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иш берувчи (корхона, ташкилот, муассаса) суғурта қилиниб суғурта полислари олинса унда туловлар суғурта компаниялари томонидан тўлаб берилиши кўзда тутилган.
Демак, ушбу Қонун талабларини бажариш яъни ”Иш берувчининг фукаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”Қонунига асосан корхонани суғурта қилиниши фойдадан ҳоли бўлмайди.
Курилди: 1231