Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси

Ногиронлар қонун ҳимоясида!

Муаллиф: upr_trud
Ногиронлар қонун ҳимоясида!Мулкчилик шаклидан қаттий назар корхона ва ташкилотлар (фермер хужаликлари)да Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисида” ги 422-XII-Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, 2008 йил 12 июлдан кучга кирган, ушбу Қонуннинг 10-моддасига кўра Ногиронларнинг ижтимоий инфратузилма объектларига (турар жойларга, жамоат ва ишлаб чиқариш биноларига, иморатлар ва иншооатларга, соғлиқни сақлаш ва спорт объектларига, маданий-томошагоҳ ҳамда бошқа муассасаларга) тўсқинликсиз кириши учун, шунингдек темир йўл, ҳаво, сув транспортидан, шаҳарлараро автомобиль транспортидан, шаҳар ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчилар транспортининг барча турларидан, транспорт коммуникацияларидан, умумий фойдаланишдаги алоқа воситалари ва ахборат воситаларидан тўсқинликсиз фойдаланиши учун шароитлар яратиш, ногиронлар йўлакчалари (пандуслар) иш берувчи томонидан яратилиши шартлиги белгилаб қўйилган, ушбу Қонунда назарда тутилган талабларни бажармаганлик учун ташкилот раҳбарларига нисбатан Республикада белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 10 (ўн) бароваридан 15 (ўн беш) бароваригача миқдорда маъмурий жарима белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2008-йил 10-январ 3-сон буйруғи билан тасдиқланган "Инсонларнинг ҳаёти ва фаолияти муҳитини ногиронлар эҳтиёжларини ва аҳолини кам ҳаракатланувчи гуруҳларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш" ҳақида методик қўлланмани юклаб олишингиз мумкин.
ЮКЛАБ ОЛИШ:zbekiston-Respublikasi-Davlat-arhitektura-va-urilish-mitasining-2008-yil-10-yanvar-3-son-buyrui-bilan-tasdilangan-Insonlarning-aeti-va-faoliyati-muitini-nogironlar-etiezhlarini-va-aolini-kam-araka.rar [2,79 Mb]
Курилди: 1753