Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси!

Муаллиф: upr_trud
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси!
9-модда.
Меҳнат соҳасидаги давлат бошқаруви. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини текшириш ва назорат қилиш.


Меҳнат соҳасидаги давлат бошқарувини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари амалга оширади. (Биринчи қисм Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 12 май Қонуни таҳририда – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, 5-сон, 89-модда)
Мҳнат тўғрисидаги қонун хужжатларига ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини текшириш ва назорат қилишни қуйидагилар амалга оширади:
1) шунга махсус вакил қилинган давлат органлари ва уларнинг инспекциялари;
2) касаба уюшмалари. (Иккинчи банд Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 7 декабр Қонун таҳририда – Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, 1-сон, 20 модда)
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини текширишни қонунда белгиланган тартибда амалга оширадилар.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат тўғрисидаги қонунларнинг аниқ ва бир хил ижро этилиши устидан назорат олиб бориш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар томонидан амалга оширилади.
Курилди: 3333