Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси
» » » Навоий вилояти МАИМК Бош бошкармаси Низоми

Навоий вилояти МАИМК Бош бошкармаси Низоми

Муаллиф: admin
Навоий вилоят ҳокимлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий
муҳофаза қилиш бош бошқармасининг
НИЗОМИ


I. Умумий коидалар

1. Навоий вилоят ҳокимлигининг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси (кейинги ўринларда Бош бошқарма деб аталади) меҳнат, бандлик, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги сиёсатни амалга оширувчи вилоят давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Бош бошқарма ўз фаолиятида вилоят ҳокимлигига бўйсунади.

2. Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Навоий вилояти ҳокимининг қарорлари ва фармойишларига шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

3. Бош бошқарма тизимига қуйидагилар киради:

туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари;
ногиронлар учун минтақавий реабилитация маркази;
ногиронлар ва қариялар учун «Нурота мурувват» уйи;
Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси ҳамда Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитларини экспертизадан ўтказиш давлат инспекцияси;
4. Бош бошқарманинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари, ногиронлар учун минтақавий реабилитация маркази, ногиронлар ва қариялар учун «Нурота мурувват» уйи, Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси ҳамда Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитларини экспертизадан ўтказиш давлат инспекцияси, бошқа ташкилотлар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир,

5. Бош бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ҳудудий бўлинмалари, тасарруфидаги бошқа ташкилотлар орқали ҳал қилади.

6. Бош бошқарма ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

7. Бош бошқарма ва унинг бўлинмаларининг моддий- техника таъминоти, шунингдек Бош бошқарма тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ажратиладиган маблағлар доирасида давлат бюджети маблағлари ҳисобига ҳамда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ва моддий-техника базасини мустахкамлаш жамғармаси маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

8. Бош бошқарма юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, шунингдек бошқа тегишли муҳр ва штампларга эга бўлади.

II. Бош бошқарманинг асосий вазифалари ва функциялари

9. Қуйидагилар Бош бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг узоқ муддатли устуворликларини ҳисобга олган ҳолда меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
меҳнат бозорини ривожлантириш ва бошқариш, аҳолининг бандлиги, шу жумладан демографик омиллар ва иқтисодиётни ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда ишга жойлаштиришнинг илғор шаклларини жорий этиш бўйича самарали чора-тадбирларни тайёрлаш;
банд бўлмаган аҳоли ва ишсизларга, биринчи навбатда ёшларга, аёлларга, имкониятлари чекланган шахсларга уларни профессионал қайта тайёрлаш ва ишга жойлаштириш бўйича, шунингдек ишсизларни моддий қўллаб-қувватлаш бўйича сифатли хизматлар кўрсатишни ташкил этиш;
ёлғиз қариялар, ногиронлар, кам таъминланган оилалар ва аҳолининг бошқа заиф тоифаларини ижтимоий мухофаза қилиш бўйича амалий ва аниқ йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш, ижтимоий хизмат кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш, тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий базасини мустаҳкамлаш;
меҳнат, бандлик ва аҳволини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан назоратни, меҳнат муносабатлари, меҳнатни моддий рағбатлантириш ва муҳофаза қилиш механизмларни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.
10. Бош бошқарма ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

10.1. Меҳнат бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида:

Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда республика ва ҳудудларнинг демографик ривожлантириш прогнозларини амалга оширади, аҳоли банлигини таъминлаш бўйича самарали чора-тадбирлар комплексини асослаган ҳолда меҳнат ресурсларининг прогноз балансларини ишлаб чиқади;

Туман ва шаҳар ва маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг меҳнат ресурслари сони ҳамда таркибини ўрганади, уни такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқади;

аҳолининг бандлиги даражаси ва таркибини тўлиқроқ ва холисона баҳолашни таъминлаш, ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларни аниқлаш мақсадида меҳнат бозорининг аҳволи мониторингини ташкил этади;

ҳудудларни демографик ва иқтисодий ривожлантириш прогнозлари асосида аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

меҳнат миграцияси жараёнларини таҳлил қилади, ташқи меҳнат миграциясини ва хорижий фуқароларнинг вилоят ҳудудидаги меҳнат фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари амалга оширилишини ўз ваколатлари доирасида таъминлайди, шунингдек меҳнат миграцияси масалалари бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

ишсизларни ҳисобга олишни ташкил қилади;

Вилоят статистика бошқармаси билан биргаликда оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолияти билан банд бўлган фуқароларни ҳисобга олишни ташкил қилади;

манфаатдор идоралар билан биргаликда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳамда олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини тадқиқ қилади ҳамда унинг натижалари асосида ишчи кадрларнинг ва ўқув юртларида мутахассисларнинг касб тайёргарлиги йўналишларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

аҳоли, шу жумладан ёшлар, аёллар, имкониятлари чекланган шахслар, ишдан бўшаб қолган ходимлар ва аҳолининг бошқа тоифалари бандлиги ва уларни ишга жойлаштириш, шунингдек бўш иш жойлари бўйича ахборотларнинг шакллантирилишини ва таҳлил этилишини ташкил қилади;

шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш билан банд бўлган шахслар ҳисобини амалга оширади;

илмий-тадқиқот муассасалари билан биргаликда ёшларнинг ва иш билан банд бўлмаган аҳолининг касб-ҳунарга хоҳишини ва меҳнат йўналишларини аниқлаш учун социологик тадқиқотлар ўтказилишини ташкил этади;

манфаатдор идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда иш ўринлари ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва амалга оширишда қатнашади;

бандлик ва иш ўринлари ташкил этиш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига методик ва амалий ёрдам кўрсатади;

иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва таркибий қайта ташкил этиш давомида, шунингдек ташкилотларнинг банкрот бўлиши ва тугатилиши натижасида ишдан бўшаб қоладиган ходимларни иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилишга доир мақсадли минтақавий дастурлар ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради;

касаначилик, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик фаолияти ва аҳолининг ўзини ўзи иш билан таъминлашининг бошқа шакллари ривожлантирилишини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва ташкилотларга корхоналар ҳамда фуқаролар ўртасида кооперация асосида касаначиликни ташкил этишни кенгайтириш, шунингдек оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш масалаларида кўмаклашади;

нодавлат нотижорат ташкилотларига ва ногиронларнинг бошқа ташкилотларига ногиронлар учун иш ўринлари ташкил этишда ва уларни ишга жойлаштиришда ёрдам кўрсатади;

меҳнат бозори инфратузилмаси фаолияти такомиллаштирилишини таъминлайди;

ҳақ тўланадиган жамоат ишлари ташкил этилишини таъминлайди;

ишсизларни касб-ҳунарга ўқитишни, қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;

Бандликка кўмаклашиши давлат жамғармасини бошқаришни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминлайди.

10.2. Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида:

муҳтож оилалар, пенсионерлар, ногиронлар, ёлғиз кекса фуқароларга кўрсатилаётган ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилганлиги ва аниқ тарздалигини кучайтиришга йўналтирилган ижтимоий сиёсатни амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлащда қатнашади;

давлат ижтимоий сиёсатини амалга ошириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш механизмининг ишлаши бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади;

манфаатдор идоралар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда пенсионерлар, ногиронлар ва ёлғиз кекса фуқароларга қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар, санаторий-курортда даволанишга йўлланмалар ва махсус ҳаракатланиш воситалари берилишида қатнашади;

манфаатдор идоралар билан биргаликда энг муҳим ижтимоий-меҳнат нормалари ва нормативлари рўйхатини белгилайди ҳамда уларнинг ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради;

Иқтисодиёт бошқармаси, бошқа идоралар ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари билан биргаликда аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигини тадқиқ этади, уни оширишга доир таклифлар ишлаб чиқади;

манфаатдор идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари иштирокида пенсионерлар, ногиронлар, кўп болали ва кам таъминланган оилаларни, аҳолининг давлат томонидан қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган бошқа ижтимоий заиф гуруҳларини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларини белгиланган тартибда тасарруф этади;

ишсизлар ва уларнинг оила аъзоларини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг таъминланишини белгиланган тартибда ташкил этади;

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни таъминлаш ишларини ташкил этади;
ташкилотларда энг кам иш ўринлари ажратилиши ва уларнинг ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар билан бутланиши масалаларини ўрганади ва таҳлил қилади;

деҳқон ва фермер хўжаликларида ишлаётган фуқаролар, шунингдек тадбиркорлар учун белгиланган ижтимоий кафолатлар ва ижтимоий муҳофаза чора-тадбирлари амалга оширилишини ташкил этади;

Вилоят иқтисодиёт бошқармаси, Молия бошқармаси ва вилоят солиқ бошқармаси билан биргаликда аҳоли даромадларини давлат томонидан тартибга солиш механизмини такомиллаштиришга доир таклифларни тайёрлашда қатнашади;

Иқтисодиёт бошқармаси, Молия бошқармаси ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда иш ҳаки, пенсиялар, нафақалар, стипендияларнинг энг кам миқдорини белгилашга доир таклифлар тайёрлайди.

Ўрнатилган тартибда одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича ишларни ташкил қилади.

10.3. Меҳнат муносабатларини тартибга солиш, меҳнатни моддий рағбатлантириш ва муҳофаза қилиш механизмларини такомиллаштириш соҳасида:

меҳнатни моддий рағбатлантириш механизмларини ва меҳнатга хақ тўлашни тартибга солиш методларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқишда қатнашади;

идоралар ва бошқа ташкилотларнинг меҳнатни нормалаш ва ишчи касбларининг ҳамда мутахассислар ва хизматчилар лавозимларининг тариф-малака тавсифномаларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича ишларини мувофиқлаштиради;

меҳнатга хақ тўлаш тизимини, ягона тариф сеткасини, иш хақини туманлар бўйича тартибга солишни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

меҳнатга хақ тўлашни ташкил этиш, ишлар, касблар ва лавозимларнинг тариф-малака маълумотномаларида акс эттирилмаган лавозимлар ва ишларни тариф сеткасининг тегишли разрядларига киритиш масалаларида хўжалик бошқаруви органларига ва бошқа ташкилотларга методик ва амалий ёрдам беради;
тегишли касаба уюшмалари органларининг (ходимлар бошқа вакиллик органларининг) ҳамда иш берувчиларнинг (улар бирлашмаларининг) таклифларига кўра тармоқ битимлари тузишда қатнашади;

манфаатдор идоралар билан биргаликда меҳнат шароитларини баҳолаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш учун қонунчилик базасини яратиш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва қайта кўриб чиқилишини, келишилиши ва тасдиқланишини ташкил этади, иш ўринларини меҳнат шароитлари юзасидан аттестациядан ўтказишда методик ёрдам кўрсатади;

фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ва ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш мажбуриятларининг иш берувчилар томонидан бажарилишини назорат қилади;

иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг шикаст етказиш хавфи бўйича аттестациядан ўтказиш соҳасида фаолиятни амалга ошириш учун юридик шахсларни аккредитациядан ўтказади, шунингдек уларнинг мутахассисларини ўқитади ва аттестациядан ўтказади;

меҳнат, меҳнатни муҳофаза килиш, бандлик, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича норматив -ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиниши устидан белгиланган тартибда давлат назорати ва текширувини амалга оширади;

корхона, ташкилот ва идораларнинг имтиёзли пенсия таъминоти, қўшимча таътил, қисқартирилган иш куни ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, ишлар ва касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифлари юзасидан хулосалар беради;

ноқулай меҳнат шароитларида ишлаганлик учун бериладиган имтиёзларнинг амалдаги рўйхатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича юқори ташкилотларга таклифлар тайёрлайди;

манфаатдор корхона, ташкилот ва идоралар иштирокида меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида норматив-хуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;

ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларни белгиланган тартибда текширади ва ҳисобга олиб боради;

меҳнат, унинг шароитлари ва унга хақ тўлаш, иш билан таъминлаш ҳамда кексалар, пенсионерлар, ногиронлар ва боқувчисини йўқотган, давлатнинг қўллаб-қувватлашига муҳтож оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича илмий тадқиқотларни мувофиқлаштиради.

10.4. Аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш ва ногиронларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш соҳасида:

вилоят, туман, шаҳар ижро этувчи ҳокимият органлари иштирокида ёлғиз кекса фуқаролар, ногиронлар ва давлатнинг қўллаб-қувватлашига муҳтож бўлган бошқа аҳоли гуруҳларига ижтимоий-маиший хизмат кўрсатишни ташкил этади;

ижтимоий таъминот муассасаларида («Мурувват» уйида) яшаётган кекса фуқаролар ва ногиронларга маиший, тиббий ва маданий хизмат кўрсатишни ташкил қилади, ушбу муассасаларнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланишини таъминлайди;

ёлғиз кекса фуқароларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизматларининг комплекс тармоқларини ташкил этади ва уларнинг ишини назорат қилади;

аҳолига ижтимоий ёрдам бериш дастурларини молиялаштириш учун маблағлар жалб этиш ишларида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлик қилишини таъминлайди;

ёлғиз кекса фуқаролар, пенсионерлар ва ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатувчи нодавлат хизматлар ташкил этишга кўмаклашади ҳамда уларнинг иши устидан назоратни таъминлайди;

ўзига қарашли ташкилотларнинг аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатиш дастурларини молиялаштириш эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда амалга ошириладиган ишларини, шу жумладан уларнинг тижорат фаолиятини мувофиқлаштиради;

ногиронларни реабилитация қилиш ишларига раҳбарликни амалга оширади;

инфратузилма объектларининг ногиронлар ва кекса фуқаролар учун қулайлигини таъминловчи шаҳарсозлик соҳасида давлат сиёсатини шакллантиришда қатнашади;

ногиронларнинг меҳнатидан фойдаланиш бўйича ихтисослаштирилган корхоналарни ташкил этиш ва ривожлантиришга, меҳнатнинг касаначилик турларини ва иш билан таъминлашнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга кўмаклашади;

ногиронларни ижтимоий реабилитация қилиш босқичи сифатида уларнинг жисмоний тарбия в а спорт ҳаракати ривожлантирилишига кўмаклашади;

берилган буюртманомаларга мувофиқ ҳаракатланишнинг махсус воситалари, ишлаб чиқариш ва маиший тусдаги мосламалар, ногиронларни реабилитация қилиш ва уларни парваришлашнинг бошқа техник воситаларини ишлаб чиқариш учун буюртмалар беради;

аҳолига протез-ортопедия ёрдами кўрсатишни ташкил этишни, давлат бошқаруви бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотлар билан биргаликда протез-ортопедия буюмлари ва ногиронларнинг ҳаёт фаолиятини таъминлаш воситаларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш, шу жумладан уларнинг янги турларини ишлаб чиқариш ишлари амалга оширилишини таъминлайди;

ногиронларни протез-ортопедия буюмлари ва ҳаракатланиш воситалари билан таъминлаш тартибини белгилайди.

10.5. Молия-хўжалик фаолияти сохасида:

Бош бошқарма тизимида режа-молия ишларини, тасарруфидаги ташкилотлар томонидан ўтказиладиган тадбирларни, шунингдек ушбу соҳадаги илмий тадкиқотларни маблағ билан таъминлашни белгиланган тартибда ташкил этади;
тасарруфидаги тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий базасини мустақкамлаш тадбирларини амалга оширади;

аҳолига ижтимоий ёрдам беришнинг ҳар хил турларини ташкил этиш бўйича иқтисодий асослашни тайёрлайди;

Бош бошқарма тизими ходимлари меҳнатини нормалашнинг ташкил этилишини такомиллаштириш тадбирларини ўз ваколатлари доирасида амалга оширади;

тасарруфидаги ташкилотларнинг молия-хўжалик фаолияти бўйича баланслар ва ҳисоботларни кўриб чиқади;

тасарруфидаги ташкилотларнинг давлат марказлаштирилган капитал қўйилмаларидан самарали фойдаланилишини таъминлайди, Бош бошқарма тизимидаги объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича истиқболли дастурларнинг ишлаб чиқилишини ташкил этади.

III. Бош бошқарманинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

11. Бош бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бандлик, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш масалаларидаги фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига меҳнатга ҳақ тўлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини бошқаришни такомиллаштириш ва ривожлантириш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва улар учун малакали кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш;

Бош бошқарма ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ахборотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Бош бошқарма Кенгаши мажлисларида туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари, ногиронлар учун минтақавий реабилитация маркази, ногиронлар ва қариялар учун «Нурота мурувват» уйи, Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси ҳамда Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитларини экспертизадан ўтказиш давлат инспекцияси ҳамда идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар масъул ходимларининг Бош бошқарма ваколатига тегишли масалалар бўйича ҳисоботларини эшитиш;

меҳнат, бандлик, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бўзилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкилотларга жарима солиш, шунингдек мансабдор шахсларга маъмурий жазолар бериш;

ташкилотлар фаолиятини ҳамда меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ва ходимлар соғлиғи ёки хаётига хавф туғдирадиган ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишни улар меҳнат хавфсизлиги талабларига мувофиқлаштирилгунга қадар ўз ваколатлари доирасида ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиб туриш;

белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

илмий муассасаларни, олимлар ва мутахассисларни, шу жумладан хорижий олимлар в а мутахассисларни Бош бошқарма ваколатига тегишли масалаларни ҳал қилишга шартнома асосида жалб этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг меҳнат, бандлик, меҳнатни муҳофаза қилиш, ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бўзилган ҳолда қабул қилинган буйруқлари ва бошқа ҳужжатларини бекор қилиш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар киритиш;

Бош бошқарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича тегишли хорижий давлатлар ва ҳалкаро ташкилотлар билан халкаро ҳамкорликни амалга ошириш.

Бош бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

12. Бош бошқарма ўз ваколатлари доирасида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлашга ҳақлидир.
Бош бошқарма зарур ҳолларда, давлат бошқаруви бошқа органлари билан биргаликда, белгиланган тартибда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар чиқариш ҳуқуқига эга.

13. Бош бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, тақдим этилаётган таҳлилий ҳужжатларнинг холисоналиги ва комплекслилиги учун жавоб беради.

IV. Бош бошқарма фаолиятини ташкил этиш

14. Бош бошқармага Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Бош бошқарма бошлиғи бошчилик қилади.

Бош бошқарманинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бир нафар ўринбосари бўлади.

15. Бош бошқарма бошлиғи:
Бош бошқарма фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда Бош бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўз ўринбосарининг ваколатларини белгилайди, вазифаларни тақсимлайди, Бош бошқарма тизимидаги бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини, ўз ўринбосарининг ҳамда бошқа мансабдор шахсларнинг Бош бошқарма фаолиятининг алоҳида йўналишлари ва участкаларига раҳбарлик қилиш юзасидан ҳамда тасарруфидаги ташкилотлар иши юзасидан шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;

ўз ваколатлари доирасида Бош бошқарма тизими ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

Бош бошқарма ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқукий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига ҳамда тегишли юқори ташкилотларга киритади;

зарурат бўлганда, Бош бошқарма марказий аппаратининг тўзилмасига ўзгартиришлар киритади, ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида штатлар жадвалини, шунингдек Бош бошқарма марказий аппаратининг, ўзига қарашли ташкилотларнинг харажатлар сметасини тасдиқлайди;



Бош бошқарманинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, бош бошқарма тизимига кирувчи ўзига қарашли бошқа ташкилотларнинг низомларини (уставларини) белгиланган тартибда тасдиқлайди;

Бош бошқарманинг марказий аппарати ходимларини ҳамда Бош бошқармага қарашли ташкилотлар ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарларини Бош бошқарма томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида башка ваколатларни амалга оширади.

16. Бош бошқармада – Бош бошқарма бошлиғи (Кенгаш раиси), унинг ўринбосари (лавозимига кўра), шунингдек Бош бошқарма фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат Кенгаш ташкил этилади.

Кенгашнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Бош бошқарманинг тақдимномасига кўра вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланади.

Кенгаш қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:

Бош бошқарма тўғрисидаги Низомда белгиланган меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги сиёсатни амалга оширишни янада такомиллаштириш бўйича Бош бошқарма фаолиятининг асосий концептуал йўналишларини тайёрлаш ва амалга оширишни давом эттириш;

Бош бошқарма номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Бош бошқарма раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш;
Кенгаш Бош бошқарма ваколатига таалуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.

Кенгаш мажлисларига Бош бошқарма ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.

Кенгаш, унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақтирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул килинади.

Кенгаш қарорлари Бош бошқарманинг буйруқлари билан амалга оширилади.Бош бошқарма бошлиғи ва кенгаш аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган такдирда Бош бошқарма бошлиғи, пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида вилоят ҳокимлигига ахборот берган ҳолда, мустақил равишда қарор қабул қилади. Кенгаш аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини вилоят ҳокимлигига хабар қилишлари мумкин.
Кенгаш фаолияти тартиби унинг Кенгаш тасдиқланадиган Кенгаш регламентида белгиланади.

17. Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари тегишли равишда шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларига ҳамда Бош бошқармага бўйсунадилар ва ҳисобот берадилар.

18. Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари, шунингдек ҳудудий бош бошқармаларга қарашли тиббий-ижтимоий ва даволаш- профилактика муассасалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш туман ва шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири томонидан амалга оширилади. Бош бошқарма бошлиғи туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари, шунингдек ҳудудий бош бошқармаларга қарашли тиббий-ижтимоий ва даволаш- профилактика муассасалари раҳбарларини тайинлаш юзасидан розилик беради.
19. Вилоят меҳнат аа аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси тўғрисидаги низом вилоят ҳокими билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари тўғрисидаги низомлар тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари билан келишган холда вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси томонидан тасдиқланади.

V. Моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари

20. Бош бошқарма ходимларини моддий рағбатлантириш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
21. Бош бошқарма ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган рағбатлантириш тўловларидан иборат бўлади.
22. Белгиланган тартибда ажратиладиган бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобига шакллантириладиган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди маблағлари, шунингдек Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармаси маблағлари Бош бошқарма ходимларига иш ҳақи тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш манбаи ҳисобланади.
Курилди: 1951